Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол» ичган яна ўнга яқин бола 16-шифохонага ётқизилди

 «Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол» ичган яна ўнга яқин бола 16-шифохонага ётқизилди

Фото: «Газета.uz»

Ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимида яна 10 нафарга яқин бола шамоллаш асоратлари билан ётибди. Улар фақат «Док-1 Макс» эмас, балки «Цинепар Кид», «Амбронол» каби дориларни ҳам қабул қилган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (16-шаҳар шифохонаси) болалар реанимация бўлими бошлиғи Алишер Мустақимов ҳозир 14 бемор реанимация бўлимида даволанётгани, уларнинг 10 нафари шамоллаш асоратлари билан ётганини маълум қилди.

«Ҳозирги пайтда буйракка асорат бераётган респиратор инфекциялар сони бир мунча ошган. Буйрак етишмовчилиги билан ётган касаллар ўзи ҳар доим бўлган. Ҳозир ҳам бор. Айни вақтда ошиб кетди, кўпайди деёлмайман. 10 нафар беморнинг бир неча нафарининг онаси шамоллашга қарши бўлган дориларни ичишганини айтди. Лекин, бу ҳозирча ўз тасдиғини топгани йўқ. Ҳозир битта дорига тақалиб қолишдан йироқдамиз. Чунки, бундай дориларни ичмасдан буйрак касаллиги билан оғриганлар ҳам бор. Бир неча хил дориларни бирга қабул қилган беморлар ҳам бор. Уларнинг биттасини қўллаган беморлар ҳам бор», — дея таъкидлаган шифокор.

Реанимация бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, 28 декабрь куни 2 ёшли Жиззах вилоятидан келган бемор вафот этди.

«3−4 кун ичида фақат бир бемор вафот этди, бундан бошқа ҳозирча вафот этганлар бўлмади. Унда шамоллашнинг ўткир респиратор инфекцияси ҳисобига буйрак етишмовчилиги ҳолати юзага келган. У ҳам шу «парацетамол»нинг қайсидир бир турини қабул қилган», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг