Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диний қўмита муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Диний қўмита муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда 2022 йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги тадбиркор «Ф.Р.»нинг иш жойида ходимлари учун намозхона ташкил этишга шароит яратиб берганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилиши ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

«Мазкур ҳолат билан боғлиқ суд қарори интернет тармоғи фойдаланувчилари, шунингдек, айрим давлат идоралари вакиллари томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда, тадбиркорга тазйиқ ўтказилгани, ибодат қилишга чекловлар белгиланганлиги каби салбий фикрлар тарқатилмоқда», дейилади Дин ишлари бўйича қўмита муносабатида.

Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликнинг амалда изчил ҳамда бир хил тарзда қўлланилишини таъминлашга доир чораларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли давлат органи сифатида (Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси) бу борадаги мавжуд қонунчиликни очиқлаш, нотўғри талқинларнинг олдини олиш, қолаверса, айрим тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида ўз муносабатини эълон қилган.

«Фуқароларимиздан диний мавзу ўта нозик эканини эътиборга олиб, яна бир бор интернет ва ижтимоий тармоқларда диний масалалар юзасидан фикр билдирганда холис бўлиш, айни вақтда, давлатнинг дунёвий демократик тамойилларини қатъий ёдда тутган ҳолда шахсий қарашларини оммавий муносабат сифатида талқин қилмасликларини сўраб қоламиз!», дейилади қўмита муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ишчиларига намоз ўқиши учун шароит яратиб берган тадбиркор нотўғри жаримага тортилганини қайд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг