Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дин ишлари бўйича қўмита раисига ўринбосар тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисига ўринбосар тайинланди

Матлуба Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун 30 июль куни, Дин ишлари бўйича қўмитада тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Президент маслаҳатчиси М.М.Камилов томонидан Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Дилбар Ғуломовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги ҳамда Матлуба Каҳҳоровани Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги Президентнинг Қарори ўқиб эшиттирилди.

Дилбар Мухамедхоновна 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмитада янги очилган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишига раҳбар этиб тайинланиб, Қўмита раиси ўринбосари лавозимида иш бошлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг