Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умра зиёратчилари учун яна бир янгилик эълон қилинди

Умра зиёратчилари учун яна бир янгилик эълон қилинди

Саудия Арабистони авиация бошқармаси «GACA» подшоҳликка келувчи йўловчилар учун «Covid-19» билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Унга кўра Умра-2022 мавсумида Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади:

  • Pfizer/BioNTech;
  • Oxford-AstraZeneca;
  • Moderna;
  • Johnson & Johnson.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг