Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даниялик экстремист Қуръон нусхасини оммавий равишда ёқиб юборди

Даниялик экстремист Қуръон нусхасини оммавий равишда ёқиб юборди

Даниянинг ўнг қанот экстремистик партияси раҳбари Расмус Палудан Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида исломга қарши провокация уюштирди. Палудан мусулмонлар учун муқаддас китоб – Қуръон нусхасини омма олдида ёқиб юборди.

Ушбу акция ўтказилишига Швеция расмийлари томонидан рухсат берилган, ўнг қанот айирмачисининг хавфсизлиги эса маҳаллий полиция томонидан таъминланган.

Ушбу сиёсий спектаклнинг режалаштирилгани жума куни маълум бўлган эди: Швеция полицияси ўта ўнг сиёсий партия раҳбарига Стокголмдаги Туркия элчихонаси яқинида Қуръон нусхасини ёқишга рухсат беришини айтди. Шундан сўнг, Анқарада швед элчиси Стаффан Херрстрем ТИВга чақирилди.

«Швециянинг бундай позициясини қабул қилиш мумкин эмас. Биз бу ҳаракатга йўл қўйиб бўлмаслигини ва муқаддас қадриятларни ҳақорат қилишни «демократик ҳуқуқлар» ниқоби остида ҳимоя қилиб бўлмаслигини эслатамиз», – дейилади Туркия ТИВ хабарида.

Расмус Палудан аввал ҳам бир неча бор Қуръонни ёқиш ва шунга ўхшаш исломга қарши акцияларни уюштирган.

Эркинликни суиистеъмол қилган бу шахс 2020 йили Дания ҳуқуқ идоралари томонидан ирқчиликда айбланиб қамоққа ҳам олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг