COVID-19: мамлакатлар карантинни юмшатишни бошлади?
Дунёда эпидемиологик вазият жуда қалтис: 21 апрель тонгига келиб жаҳон бўйича коронавирусни юқтирганлар сони 2,5 миллион, вирус қурбонлари сони 170 мингдан ошиб кетди. Шунга қарамасдан, «Regnum» ёзишича, айрим мамлакатлар карантинни юмшатишни бошлаб юборди.
Вируснинг асосий ўчоқлари — АҚШ, Италия, Испания, Буюк Британиядаги ишлаб чиқариш корхоналарида яна конвейерларнинг овози чиқишни бошлади, дўконлар, сартарошхоналар, қаҳвахоналар очиляпти. Австрия, Германия, Польша, Чехияда ўз ўзини ажратиш анча кучсизланди, одамлар бемалол кўчаларга чиқишяпти, боғларда сайр қилишяпти, масофани сақлаган ҳолда, албатта.
Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг «қайта йўлга қўйилишига» иқтисодий вазиятнинг кескин ёмонлашиб кетгани сабаб бўлди. Ўн минглаб корхоналар инқирозга юз тутди, миллионлаб кишилар ишсиз қолди. Ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар пандемия оқибатларини бартараф этиш учун мисли кўрилмаган маблағларни ажратишмоқда.
Ҳозирча иқтисодиётнинг жонланиши ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкинмас — ишлаб чиқариш коронавирусдан олдинги кўрсаткичга чиқариб олинса ҳам катта гап, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter