Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чотқол қўриқхонасида ёнғин чиқди

Чотқол қўриқхонасида ёнғин чиқди

Кеча, 11 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакча бўлимлари ҳудудида содир бўлган. Ёнғин 11 июль куни соат 20:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинни бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари, Мудофаа, Ички ишлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари ва туман ФВДТ қуйи тизимига кирувчи хизматлар куч ва воситалари жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг