Чирчиқда йирик халқаро илмий анжуман ўтказилмоқда
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида «Барқарор ривожланишда узлуксиз таълим: муаммо ва ечимлар» мавзусида Халқаро илмий-анжуманга старт берилди.
Ушбу Халқаро конференцияда Республиказнинг турли вазирлик ва бошқармалардан 60 дан ортиқ олий таълим муассасалари, 30 га яқин илмий тадқиқот институтлари, 20 дан ортиқ академик лицейлар, 28 та умумий ўрта таълим мактабларидан 700 га яқин профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Польша, Германия, АҚШ, Хитой каби хорижий мамлакатлардан ҳам 50 га яқин профессор-ўқитувчи ва илмий тадқиқотчилар маъруза ва тезислари билан иштирок этишмоқда.
Ушбу Халқаро илмий конференцияда Республикамиз ва хориждан ташриф буюрган академиклар, профессорлар, ёш олимлар, докторантлар ва талабалардан иборат 178 нафар маърузалар тингланиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter