Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Каримова Эъзозхон Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Э. Каримова 2021-2021-йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023-йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлади.
2023-2024-йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter