Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Содиқ Хон ғазабда: Черчиллнинг Лондондаги ҳайкалига ёзиб кетишди

Содиқ Хон ғазабда: Черчиллнинг Лондондаги ҳайкалига ёзиб кетишди

Фото: «Metro»

Буюк Британия собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг Лондонда ўрнатилган ҳайкалига зарар етказилди. Бир экофаолни қўлга олган полиция гумонига кўра, ҳайкал фундаментига сариқ бўёқда «ирқчи» сўзини ёзиб кетган шахс айнан шу.

«Guardian» ёзишича, Лондон мэри Содиқ Хон бўлиб ўтган воқеани «даҳшатли шафқатсизлик» деб атади. У «Twitter»да ёзишича, бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қилиб бўлмайди, воқеа жиддий ўрганилади.

Тез орада ҳайкал пойидаги ёзувлар ювиб ташланган.

Маълум бўлишича, қўлга олинган одам «Extinction Rebellion» экоҳаракати аъзоси. Парламентдан табиатни муҳофаза қилиш бўйича қонунни янгилашни талаб қилаётган ушбу уюшма сентябрь ойида акциялар ўтказишини билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг