Тарихда биринчи марта олимлар лабораторияда сунъий равишда инсон тишини ўстиришди

Лондон Қироллик коллежи олимлари Лондон Империал коллежи ҳамкасблари билан биргаликда лаборатория шароитида сунъий равишда инсон тишини ўстиришга муваффақ бўлди, деб хабар берди Telegraph газетаси.
Тадқиқотчилар тишларнинг ўсиши учун зарур бўлган шароитларни такрорлайдиган махсус материал яратдилар. Ушбу материал ҳужайраларга сигналларни алмашиш ва тиш тўқимасини шакллантириш жараёнини бошлаш имконини беради.
Шуни таъкидлаш керакки, анъанавий имплантлар ёки пломбалардан фарқли ўлароқ, беморнинг ўз ҳужайраларидан ўстирилган тишлар жағга тўлиқ интеграциялаша олади ва ҳатто табиий тишлар каби тикланади.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай ишланмалар замонавий стоматологияда ёндашувларни тубдан ўзгартириб, тишларни тиклаш ва қайта тиклаш бўйича юқори самарали ечимларни таклиф этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter