Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Челябинск губернатори Ўзбекистонга ташрифини самарали дея баҳолади

Челябинск губернатори Ўзбекистонга ташрифини самарали дея баҳолади

Фото: «Спутник»

Челябинск вилояти делегацияси май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган ташрифи натижалари ҳақида вилоят губернатори Борис Дубровский Петербург халқаро иқтисодий форумда сўзлаб берган. Бу ҳақда «Спутник» ёзмоқда.

Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский бошчилигида делегация 15-19 май кунлари Ўзбекистонда «Челябинск вилояти кунлари» ўтказилди. Унда 25 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Делегация таркибига ҳукумат идора вакиллари ва 35 дан ортиқ вилоят корхоналари киритилди.

«Жуда самарали сафар бўлди, биздан катта делегация ташриф буюрди – 121 киши, улардан ярмидан кўпи Челябинск вилояти бизнес вакиллари. Биз ишбилармон жамиятимиз ўртасида метал ва қурилиш материалларини етказиб бериш масаласида ҳамкорлик қилишга жиддий қизиқиш борлигини кўрдик. Улардан эса – мева ва савзавотлар, трикотаж маҳсулотлари етказилади», — деб таъкидлади Борис Дубровский.

Губернатор сўзларига кўра, Ўзбекистода жадал равишда қурилиш ишлари бошланаётганлиги туфайли Челябинск вилоятидан республикага машинасозлик маҳсулотлари ва кран ускуналари етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, 2018 йилда 2016 йил билан солиштирилганда вилоят ва республика ўртасида ташқи савдо айланмаси 76 фоизга кўпайди.

«Бозор жуда қизиқарли, келгусида ушбу йўналишда иш давом этади», - деб якун ясади губернатор.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг