Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ракета ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони ортди

Россияда ракета ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони ортди

Белгороднинг ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди. Бу ҳақда губернатор Вячеслав Гладков маълум қилди.

«Белгороднинг кечаги ўққа тутилишидан сўнг ҳалок бўлганлар сони ошди ва 22 нафарга етди. Жабрланганлардан бири кечаси касалхонада вафот этди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман», деб ёзди ҳудуд раҳбари.

Ҳозирда 109 нафар ярадор бор. Улардан 25 нафари оғир аҳволда. Уларни федерал клиникаларга етказишга тайёргарлик кўрилаётгани айтилади.

Губернаторнинг сўзларига кўра, шаҳарда 30 та кўп қаватли уй, 381 та хонадон, бир қанча хусусий уйлар, кўплаб автомобиллар зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабр куни Россия Украина ҳудудларини, жумладан Киевни ўққа тутганди. Зеленский жавоб қайтарилишини айтди ва кеча, 30 декабр куни Белгород ракета ҳужумига учради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг