Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Херсонни русларга топширишда айбланган губернатор ўз жонига қасд қилди

Херсонни русларга топширишда айбланган губернатор ўз жонига қасд қилди

Украинанинг Херсон вилоятини рус қўшинларига топширишда айбланган собиқ губернатор Геннадий Лагута вафот этди. 

Strana.ua нашрининг ёзишича, Геннадий Лагута ўз жонига қасд қилган. 

Собиқ губернаторнинг яқинларининг таъкидлашича, 47 ёшли Лагута сўнгги пайтларда тез-тез ватанга хиёнатда айбланаётганди. Ўз навбатида Херсон вилояти кенгаши депутати Сергей Хланга кўра, ҳарбий мудофаани ташкил қилиш маҳаллий губернаторлар ваколатига кирмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия босқинининг илк кунларидаёқ Херсон вилояти босиб олинганди. Кейинроқ рус қўшинлари Херсон шаҳрини ташлаб чиқиб, Днепр дарёси қирғоғида мустаҳкамланиб олди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг