Бухоролик эркак бир кечада аёли ва икки фарзандидан айрилди
Кеча, 23 декабр куни Когон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига «Хўжабарги» МФЙ, Фаровонлик кўчаси, 120-уйда яшовчи С.Қ.нинг уйидаги иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, оила аъзолари (хотини ва икки нафар фарзанди) вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.
«Терговга қадар текширув давомида марҳум Н.Қ. ва унинг фарзандлари С.С. ҳамда Б.Ҳ. нинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган», — дейилади маълумотда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter