Бухорода содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг портлаши оқибатида 2 кишининг ҳалок бўлиши ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан 22 ноябрь куни Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.
Тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter