Бухорода собиқ ошиғига «шантаж» қилган 17 ёшли қиз ушланди
Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон туманидаги товламачилик жинояти билан боғлиқ ҳолатнинг олдини олди.
Қайд этилишича, 2022 йил 9 декабр куни куни Ғиждувон тумани Зарангари маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.Ш ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилган. У ўзига олдиндан таниш бўлган шу маҳаллада яшовчи йигит билан ўрталарида бўлган ишқий муносабатлар тўғрисида оила-аъзоларига айтмаслик ва туман Ички ишлар бошқармасига ёзган аризаси юзасидан даъво ва эътирози йўқлигини ёзиш эвазига 3 минг АҚШ доллари беришни талаб қилади.
Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у Дилкушо маҳалласида талаб қилинган пуллардан, 1 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter