Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 700 миллион сўм қарзи бор фуқаронинг «Trailblazer»и хатланди

Бухорода 700 миллион сўм қарзи бор фуқаронинг «Trailblazer»и хатланди

Иллюстратив фото.

Бухорода салкам 700 миллион сўм қарздорлиги мавжуд фуқаронинг «Trailblazer»и жарима майдонига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Таъкидланишича, Шофиркон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.С. узоқ йилдан буён тўпланиб келаётган қарздорлигини солиқ инспекцияси фойдасига тўлаши юзасидан бир неча бор такроран огоҳлантирилишига қарамай, у тўловни амалга оширишдан бўйин товлаб келган. Ғиждувон туманлараро суди томонидан жорий йилнинг 9 сентябрдаги қарорига асосан, Ҳ.С.га туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 650,2  миллион сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 26,0 миллион сўм давлат божини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

«Суриштирувларимизга кўра, қарздорликларни тўлаш қувватига эга бўлган бу шахс номида «Trailblazer» русумли автомашинаси борлиги аниқланди. Фуқаро ушбу автомашинасини яшириб келган. Қидирув тадбирлари натижасида «Trailblazer» автомашинаси топилди ва у фуқаронинг қарзи ўрнида хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳозирда уни «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда»,— дейди МИБ Шофиркон тумани бўлими бошлиғи Шавкат Кенжаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг