Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ўзганинг дўконини 50 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бухорода ўзганинг дўконини 50 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бухорода ўзига тегишли бўлмаган савдо дўконини 50.800 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд етилишича, Бухоро шаҳар «Ж.Икромий» маҳалласида яшовчи, 1993-йилда туғилган Қ.О. Бухоро шаҳар «Истиқлол» маҳалласида яшовчи, Т.Р. ва «Гулистон» маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган С.Ш. исмли аёлларга ўзини аслида фаолияти тугатилган «Шуҳрат Барака Рамзан» МЧЖ раҳбари ҳамда «Мансуров Алишер» деб таништириб, уларга гўёки нотурар жойни (савдо дўкони) сотишни ваъда қилиб, сохта шартнома ҳамда сохта паспорт нусхасини тақдим қилиш йўли билан уларнинг ишончига кириб, жабрланувчилардан жами 50.800 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритишга эришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси  4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг