Бухорода «Nexia-2» йўл четида кетаётган болаларни уриб юборди. Улардан бири машина остида қолган
Мудҳиш ҳодиса кеча, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида содир бўлган.
Расмий хабарларга кўра, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. «Nexia-2» русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.
ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter