Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода икки киши зовурда чўкиб, ҳалок бўлди

Бухорода икки киши зовурда чўкиб, ҳалок бўлди

Фото: «Sof.uz»

Кеча, 19 июнь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшаган И.И. ва Ромитон туманида яшаган О.М. Хупкалак қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурда чўмилаётганларида эҳтиётсизликлари оқибатида сувга чўкиб кетганлар. Жасадлар сувдан топилиб олинган.

«Ҳурматли фуқаролар, турли чўмилиш жойларига борадиган бўлсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг. Ёш болаларингизни чўмилиш жойларига назоратчисиз юборманг ва уларни назоратсиз қолдирманг», дея огоҳлантиради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг