Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ғайриоддий ЙТҲ юз берди: аввал Nexia ва Spark, кейин Lacetti ва Cobalt...

Бухорода ғайриоддий ЙТҲ юз берди: аввал Nexia ва Spark, кейин Lacetti ва Cobalt...

Бугун, 16 декабр куни соат 16:10 ларда Бухоро туманининг  Туркон МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 253-километрида ғайриоддий ЙТҲ юз берди.  

Хабарда айтилишича, шу жойда аввалроқ Nexia-3 ва Spark иштирокида ЙТҲ юз берган. Уни расмийлаштиришга келган ЙПХ ходими Ё.Ҳайдаров, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Lacetti хизмат автомобилини, маёқчалари ёқилган ҳолда, йўналишларни ажратувчи бетон тўсиқ ёнига, Nexia-3 автомобилининг орқа томонига жойлаштирган.

Ходимлар хизмат вазифасини бажараётган вақтда Cobalt машинаси ЙПХ Lacetti машинасининг орқасидан келиб тўқнашган. Бунга Cobaltни бошқараётган ҳайдовчи С.И.нинг (2001 й.т.) эътиборсизлиги сабаб бўлган, дейилади хабарда.

Содир бўлган ЙТҲлар оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Бухоро туман прокуратураси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг