Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода аёл икки қизини шафқатсизларча калтаклади

Бухорода аёл икки қизини шафқатсизларча калтаклади

Ижтимоий тармоқларда икки нафар чамаси 3-4 ёшлар атрофидаги қиз - Фотима ва Зуҳрани ҳақоратлаб, калтаклаган аёлнинг видеоси тарқалди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ томонидан тезкор ўрганувлар олиб борилган.

Ҳолат Жондор тумани, Навгади МФЙ, Маҳмуд Торобий кўчасида яшовчи фуқаро томонидан содир этилгани аниқланган.

Маълум бўлишича, аёлнинг эри бир неча йилдан буён Россия Федерациясида ишлаб келмоқда. Аёл эрининг улар ҳолидан хабар олмаётгани ва етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳлланиб, вояга етмаган қизларини уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва эрига жўнатган.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг Xabar.uz’га билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Текширув якуни бўйича қонунда белгиланган тартибда ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақда қўшимча маълумот берамиз», - деди Шуҳрат Жалолов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг