Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро шаҳар прокурори «ўз хоҳишига кўра ариза ёзгани» айтилди. Бироқ...

Бухоро шаҳар прокурори «ўз хоҳишига кўра ариза ёзгани» айтилди. Бироқ...

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзганига оид хабар тарқалди.

Ҳолатга ойдинлик киритиш учун «Xabar.uz» юборган сўровга Бош прокуратура матбуот хизмати «...айни пайтда маҳкамага ҳеч қандай ариза келиб тушмаган, шу боис тарқалган хабарларни тасдиқловчи асос йўқ», дея жавоб берди.

Жасур Фозилов ўзига нисбатан хизмат текшируви бошлаганидан сўнг ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилиши ортидан тилга тушганди. Маълум вақт ўтиб, унинг мурожаатини Республика идоралараро комиссияси ўрганишни бошлади.

Хизмат текшируви поёнига етгунча вақтинча вазифасидан четлатилган прокурор якунда лавозимига қайтди. Шу баробарида «ҳайфсан» интизомий жазосига тортилди ҳам.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг