Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Булунғурдаги томоша» нохуш якунланди

«Булунғурдаги томоша» нохуш якунланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Булунғур туманида турар жой биноларини нотурар мулк объектига ўтказиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
 
Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, унга фуқаро Ж.Р.га тегишли ер майдонида қурилган турар жой биноларини нотурар мулк объектига ўтказиб бериши эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг