Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурор ўринбосари ҳокимликка тайинланди

Прокурор ўринбосари ҳокимликка тайинланди

Булунғур тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Бахрамов Баходир Абдуллаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Астанов Самандар Мустафоқулович номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Астанов Самандар Мустафоқулович Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ Ромитан тумани ҳокими алмашгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг