Бугунги дунёни бир сўз билан қандай аташ мумкин — БМТ бош котиби аср инқирози ҳақида
БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси оқибатида дунё сўнгги юз йилдаги энг оғир инқирозни бошдан кечирмоқда. Унинг айтишича, бугунги дунёни таърифлаш учун биргина сўз етарли — «мўртлик».
«Икки миллиондан зиёд инсон ҳалок бўлди (COVID-19 билан касалланиш оқибатида — таҳр.) ва биз сўнгги юз йилдаги иқтисодий инқирозларнинг энг ёмонига дучор бўлдик» — деди Гутерреш «Давос кун тартиби» тадбиридаги чиқишида.
Бундан ташқари, Антониу Гутеррешнинг фикрича, пандемия кўплаб глобал муаммолар юзидаги пардани очиб ташлади — одамлар ва мамлакатлар орасидаги тенгликсизлик, «иқлимий ва био хилма-хиллик инқирозлари»нинг нобарқарорлиги. Табиатга қарши уруш очган инсоният жавоб зарбасини олди, деди бош котиб.
Пандемия келтириб чиқарган инқироздан ўнгланиш, мўртликдан барқарорликка ўтиш фақатгина ҳамжиҳатликда амалга ошишини таъкидлаган Гутерреш давлатлар ва шаҳарлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотларни «биргаликда ишлаш»га чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter