Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхати янгиланди

Пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхати янгиланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади.

Бунинг учун 50 дан ортиқ мамлакатнинг 200 нафардан зиёд олимлари иштирокида 1652 патогенни қамраб олувчи 28 вирус ва битта асосий бактерия гуруҳига доир маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқот натижаларига таянилди.

Шу тариқа янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди. Улар сафига А гуруҳига мансуб грипп вируслари, денге иситмаси ва маймун чечаги (mpox) киритилди.

2017 ва 2018 йилларда глобал пандемияга сабаб бўлувчи патогенлар рўйхатидан атиги ўнга яқин вирус ва бактериялар ўрин олгани ҳисобга олинса, «Х касаллиги»ни юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари йил сайин ортаётгани маълум бўлади.

Экспертлар фикрича, ушбу манбадан инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади. Яъни устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ушбу прогноз учун баъзи минтақаларда парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олиши сабаб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг