Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу офат туфайли телекоммуникация тизимида ҳам муаммолар юзага келди

Бу офат туфайли телекоммуникация тизимида ҳам муаммолар юзага келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилнинг 27 апрель куни республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиб, об-ҳаво кескин ёмонлашуви натижасида телекоммуникация тармоқларида мобил алоқа база станциялари ва антенна-мачта иншоотларининг шикастланиши каби ҳолатлар қайд этилди, деб хабар берди АКТ вазирлиги ахборот хизмати.

Айниқса, Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида табиий офатдан телекоммуникация тармоқларида сезиларли даражада талафотлар етказилди.

Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу худудлардаги телекоммуникация тармоқларида табиий офат оқибатларини қисқа муддатларда бартараф этилиши ташкил этиш ҳамда барқарор алоқа хизматларини кўрсатилишини қайта тиклаш учун соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторларнинг захира кучларини ҳудудларга сафарбар этди.

Айни вақтда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу даврда фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматлари кўрсатилишида тўхталишлар ва узилишлар кузатилади, – дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев бугун зудлик билан Бухоро вилоятига етиб борди ва вертолётда Қоракўл ҳамда Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг