Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брюс Уиллиснинг рафиқаси актёр ва хотира йўқолиши касаллиги ҳақида китоб ёзади

Брюс Уиллиснинг рафиқаси  актёр ва хотира йўқолиши касаллиги ҳақида китоб ёзади

Брюс Уиллис. © EPA / ТАСС

2020 йилда америкалик актёр ва продюссер Брюс Уиллис нутқ, диққат ва хотира бузилиши билан боғлиқ деменция туфайли актёрлик фаолиятини  якунлаган эди. 

Шу пайтдан бошлаб актёрнинг рафиқаси Эмма Хеминг бошқа қариндошлари каби унга ғамхўрлик қилади – овқатлантиради, сайрга олиб чиқади. Уиллиснинг болалари ҳам у билан вақт ўтказишни яхши кўрадилар. Баъзан улар биргалашиб оилавий суратларни томоша қиладилар, мусиқа тинглашади ёки чолғу асбобларини чалишади.

Сўнгги ойларда актёрнинг аҳволи жуда ёмонлашди. У яқинларини танимай қўйди ва ҳаётидаги муҳим воқеаларни унутди. Аммо қариндошлари мўъжизага ишонишади, умидларини узишмайди. Шу билан бирга, улар Уиллиснинг муаммолари ҳақида очиқ гапиришади ва интернет фойдаланувчиларини ушбу касаллик ҳақида хабардор қилишади.

Унинг турмуш ўртоғи Эмма Хеминг актёрнинг ташхиси ва унинг касаллигини қабул қилишнинг барча босқичларини қандай босиб ўтганлиги ҳақида китоб ёзишни бошлаган. Хеминг бу китоб яқинлари шундай касалликка чалинганлар учун фойдали бўлишига умид қилмоқда, деб ёзади The Guardian. Илгари ҳеч ким деменцияга қарши кураш ҳақида тушунарли тилда ёзмаган эди. Хеминг бу муаммога эътиборни қаратишга ҳаракат қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг