Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брюс Уиллисга яна бир касаллик ташхиси қўйилди

Брюс Уиллисга яна бир касаллик ташхиси қўйилди

Голливуд актёри 67 ёшли Брюс Уиллисга фронтотемпорал деманц касаллик ташхиси қўйилди. Бу ҳақда ушбу касалликдан азият чекаётганларга ёрдам кўрсатувчи уюшма сайтида маълумот берилди.

«Брюснинг аҳволи оғирлашди. Ҳозир бизда аниқ ташхис натижалари бор. Унга фронтотемпорал деманс ташхиси қўйилди», – дейилади манбада.

Актёрнинг оиласи, ўтган йили Уиллисга ташхис қўйилган афазия (нутқ бузилиши) касалликнинг аломатларидан бири эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, актёрнинг қариндошлари ниҳоят аниқ ташхис қўйилгани учун хурсанд эканликларини билдиришган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг март ойи охирида Брюс Уиллис нутқидаги муаммолар туфайли актёрлик фаолиятини якунлаётганини маълум қилган эди.

Фронтотемпорал деманц касаллигининг биринчи аломатлари одатда 60 ёшдан олдин пайдо бўлади. Бу касаллик нутқда муаммолар, хатти-ҳаракатларнинг ўзгариши ва ҳаракатсизликни келтириб чиқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг