Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брюс Уиллис қиёфадоши яратилиши ҳуқуқини сотди

Брюс Уиллис қиёфадоши яратилиши ҳуқуқини сотди

Брюс Уиллис ўзининг «рақамли қиёфадоши» яратилиши ва ундан экранда фойдаланилиши ҳуқуқини сотган биринчи Голливуд юлдузи бўлди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берган.

Актёр ҳатто тасвирга олиш майдончасига бориб ўтирмай, унинг юзи бошқа бир одамнинг юзига рақамли усулда қиёфалаштирилиб, яъни дипфейк технологияси ёрдамида аллақачон рекламада тушишга улгурган.

Уиллис ўз қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқини Американинг Deepcake фирмасига берди. У ўзининг шахсий саҳифасида шундай ёзади: «Менга персонажим яратилишидаги аниқлик ёқди. Мини-фильм мен учун одатий бўлган жангари комедия жанрида. Бу мен учун ўтмишга қайтишга ажойиб имконият. Замонавий технология пайдо бўлгани билан, ҳатто бошқа минтақада бўлсам ҳам, тасвирга олиш жараёнида мулоқот қилиш, ишлаш ва иштирок этиш имкониятига эга бўлдим».

Аввалроқ Брюс Уиллисга нутқда, ўқиш ва ёзишда қийинчиликларни юзага келтирадиган касаллик — афазия ташхиси қўйилганди.

67 ёшли Уилиис 70 дан ортиқ фильмда турли қиёфаларни, жумладан, полициячи Жон Макклейн образини яратган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг