Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди
Британия шифокорлари коронавируснинг янги штаммини аниқлашди, ёзмоқда «Mirror» нашри.
Мутация ҳозирча B.1.621 номи остида рўйхатга олинди.
Жамоат саломатлигини сақлаш агентлиги ковиднинг ушбу шакли юқтирилган жами 16 та ҳолатни қайд этган. Мутахассисларга кўра, юқтиришларнинг барчаси мамлакат ташқарисидан юз берган.
Экспертлар янги штаммни ўрганишни бошлаб юборишди: мутациядан сўнг вирус қай тариқа ўзгарганини билишмоқчи. Вакциналар янги штаммга кор қиладими, кўпчиликни ўйлантираётган савол шу.
Бутун дунёда бўлгани каби, Буюк Британияда ҳам энг оммалашган ковид-штамм ҳозир — «дельта»: касалланганларнинг 99 фоизида аниқланган. Бир ой ичида шу штамм билан оғриган 1 788 нафар бемор касалхонага ётқизилди. Уларнинг 29,6 фоизи — вакцинани тўлиқ олганлар.
«Дельта» мутацияси Европанинг деярли барча мамлакатларида аниқланган. ЖССТ баёнотига кўра, яқин ойларда сайёрамизда шу вирус доминант бўлади. Айнан шу штамм бошқаларини сиқиб чиқаради. Агарда бошқа, янада кучлироғи пайдо бўлмаса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter