Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда бир дақиқада уйни тунашди

Британияда бир дақиқада уйни тунашди

Фото: «The Sun»

Буюк Британиянинг Жанубий Йоркшир графлиги Шеффилд шаҳрида жиноятчилар уйга ўғриликка кириб, у ердан плазмали телевизорни олиб чиқиб кетишди. Бунинг учун уларга бир дақиқа кифоя қилди, деб ёзади «The Sun».

Таблоид сайтида йўловчилар томонидан тасвирга олган видео жойланган. Унда йигитлардан бири деразанинг тепа қисмидан уйга киргани, унинг шериги эса ташқарида стул билан кутиб тургани муҳрланган. Маълум вақтдан сўнг улар телевизорни дераза орқали чиқариб олиб, воқеа жойидан яширинишди.

Жанубий Йоркшир аҳолиси коронавирус пандемияси даврида графликда аҳвол ёмон томонга ўзгарганини айтишмоқда. Шаҳар кўчаларида базму жамшидлар уюштирилиб, жанжал ва тартибсизликлар билан тугамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг