Британ олимлари ноодатий космик ҳодисани қайд этди
Буюк Британияданинг Уорикс университети олимлари ҳалокатга учраган сайёра қолдиқларининг юлдуз билан тўқнашгани исботини илк маротаба қайд этишди. Илмий изланиш натижалари Nature журналида чоп этилган.
Астрономлар Чандра космик обсерваториясида G29-38 митти юлдузи чиқарадиган рентген нурларини аниқлашди. Ушбу объект қуёш тизимига энг яқин бўлган кичик юлдузлар туркумига тегишли бўлиб, 44 ёруғлик йили масофасида жойлашган.
Спектроскопик кузатишлар (бу юлдузлар ва бошқа осмон жисмларидан чиқадиган кўринадиган ёруғлик, ултрабинафша, рентген, инфрақизил ва радио тўлқинларни ўз ичига олган электромагнит нурланиш спектрини ўлчаш учун спектроскопия техникаси ёрдамида астрономияни ўрганиш) юлдуз атмосферасида металлар мавжудлигини кўрсатган. Бу астероид каби кичик самовий жисмни йўқ қилиш пайтида пайдо бўлган материалнинг тўпланиши билан изоҳланади. Содир бўлаётган бундай космик жараён юлдуз ва сайёра бўлаги ўртасидаги тўқнашувда содир бўлгани тахмин қилинмоқда.
Британ олимларига кўра, улкан ота-юлдуз қизил гигантга айланиб, ташқи қатламлари ҳалокатга учраган, бутунлай вайрон бўлган ёки орбитадан чиққан эски сайёралар тизимларининг қолдиқларини тўплашмоқда.
Агар шу йўсинда жараёнлар давом этса, галактикамизга яқин масофада ҳам гигант юлдуз пайдо бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter