Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Brent маркали нефть сўнгги уч йилда 84 доллардан қимматлашди

Brent маркали нефть сўнгги уч йилда 84 доллардан қимматлашди

Фото: EPA

Brent маркали нефть нархи  Лондон биржаси (ICE Futures)даги декабрь ойи учун фьючерсларда $1,93 га ўсиб (+2,34 фоиз), бир баррели 84,32 долларга етди.

WTI маркали нефть қиймати эса Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX)даги ноябрь ойи фьючерсларида 2,31 долларга сакраб (+2,91 фоиз) бир баррели 81,66 долларни ташкил этди. Бу сўнгги етти йилдаги энг юқори нарх.

Осиё иқтисодиёти тикланиши ортидан энергия ташувчиларнинг нархлари ўсмоқда. Аҳолини вакцинациялаш суръати жадаллашиб чекловлар олиб ташланмоқда, ўз навбатида, истеъмол ва талаб тинмай ошяпти.

Европа ва Осиёдаги энергетика инқирози газ ва кўмир нархи қимматлашишига олиб келди, бу эса нефтни энергия ишлаб чиқарувчи жозибадор хом ашёга айлантирди.

Шунингдек, ОПЕК+ мамлакатлари нефть чиқаришни суткасига 400 минг баррелга кўпайтиргани ҳам «қора олтин» нархининг сакрашига туртки берди.

Шу ҳафтада ОПЕК нефть бозорига бағишланган ойлик ҳисоботини тақдим этишни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг