Бойсунда кучли шамол ҳокимлик биносининг томини қулатди
Бугун, 19 октябр куни Бойсун туманида бошланган кучли шамол 23 та маҳалладаги электр симларида қисқа туташувларни юзага келтириб, истеъмолчиларни электр энергиясидан узиб қўйди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий телеграм-каналида хабар берилди.
Алоқа симларида ҳам узилишлар содир бўлган. Иккита трансформаторда носозлик рўй берган.
Кучли шамол кечга яқин туман ҳокимлиги биносининг том қисмини қулатган. Мутахассислар ҳодиса содир бўлиши олдидан шамол тезлиги янада кучайганини айтишмоқда.
Туман ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, кутилмаганда юз берган табиий офатдан теварак-атрофдаги транспорт воситалари ва йўловчилар жабрланмаган.
Айни пайтда ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, зарур чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter