Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бойсундаги «М-25» газ конида юзага келган вазият хусусида маълумот берилди

Бойсундаги «М-25» газ конида юзага келган вазият хусусида маълумот берилди

27 март, пайшанба куни кеч соат 21:00 атрофида Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган «М-25» газ конидаги 202-сонли қудуқда водород сулфидининг назорат остидаги отилиши юз берган.

Мавзуга доир: Бойсундаги конда олтингугурт гази чиқиши билан боғлиқ техноген ҳодиса рўй берди

Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, табиатга зиён етказмаслик ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ёқиб қўйилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Мавзуга доир: Бойсундаги «оловли майдонлар»: вазирлик расмий баёнот билан чиқди

Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бригадаси, шунингдек, ишларни ташкил этиш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар таркибида ташкил этилган махсус штаб вакиллари ҳодиса жойига етиб келган.

«Айни пайтда керакли барча чора-тадбирлар зарур техника ҳамда ускуналардан самарали фойдаланилган ҳолда олиб борилмоқда. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш бўйича кучайтирилган чоралар кўрилмоқда», – дейилади хабарда.

Мавзуга доир: Бойсундаги газ конида яна техноген ҳолат юз берган: қурбонлар бор

Қайд этилишича, юзага келган мазкур ҳолат аҳоли ва яқин атрофдаги ҳудудларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан тўлиқ назорат остига олинган.

Ҳозирги вақтда ушбу вазият ҳамда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда. Тафсилотлар ишлар якунланганидан сўнг маълум қилиниши айтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг