Бошқа вирусларга ўхшамайди: коронавируснинг ғалати хусусияти аниқланди

Австралиянинг Флиндерс университети олимлари эътиборини SARS-CoV-2 коронавирусини бош вируслардан фарқлаб турувчи бир жиҳат тортди. «Известия» ёзишича, жонли организмларнинг мазкур вирусга бардоши синаб кўрилганида коронавирус айнан инсон ҳужайраларига энг осон мослашиши аниқланган.
Мутахассислар SARS-CoV-2 организмга ACE2 рецептори орқали кириши ва оқсиллар ёрдамида ҳужайралар билан бирикишини кузатишди. Бирикишнинг энг мустаҳками айнан одам ҳужайралари билан бўлди.
Таққослаш учун: кўршапалакларда аниқланган штамм ўз эгаси организми муҳитига бунчалик мослашувчан эмас.
«Илгари инсон организмида ҳеч қачон бўлмаган янги вирус (SARS-CoV-2) инсон рецепторлари билан ўта юқори даражада боғлана олиши бизни ажаблантирмоқда», — деди Флиндерс университети профессори Николай Петровски.
Коронавирус инсон танасига шунчалик яхши мослашдики, энди у алоқани ушлаш учун мутацияланишгаям эҳтиёж сезмаяпти, таъкидлайди профессор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter