Бош вазир Қирғизистонга борди
Ўзбекистон ҳукумати раҳбарини «Манас» аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобоев кутиб олди.
25−26 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
Мазкур йиғилишларда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси ҳам иштирок этади.
Бишкекдаги тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter