Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чеченистонда туғилган UFC жангчиси яна ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди

Чеченистонда туғилган UFC жангчиси яна ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди

Фото: «Mmaviking.com»

Швециялик аралаш жанг усули (MMA) курашчиси Хамзат Чимаев 10 кун ичида иккинчи ғалабасини нишонлади ва мутлақ жанг чемпионати (UFC) рекордчисига айланди.

Абу-Дабининг Яс «жангчилар ороли»да UFC мусобақаси доирасида асли Чеченистонда туғилган 24 ёшли Хамзат Буюк Британия вакили Риз Макки билан жанг қилди. Чимаев биринчи раунднинг ўзидаёқ техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Шу тариқа у 10 кун ичида промоушен доирасида иккинчи ғалабасини ҳисобига ёзиб қўйиб, UFC рекордини ўрнатди. Унинг биринчи жанги ҳам «жангчилар ороли»да бўлиб ўтганди. Ўшанда Чимаев уэльслик Жон Филлипсни муддатидан олдин мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Жангдан сўнг Хамзат Абу-Дабини тарк этишдан олдин яна бир жангни ўтказишга тайёрлигини билдирганди.

Чимаев Чеченистонда дунёга келган. 16 ёшида оиласи билан Швецияга кўчиб ўтган. Унинг ҳисобида ўнта ғалаба бор. Бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг