Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиялик эр-хотин рекордчига айланишди

Бразилиялик эр-хотин рекордчига айланишди

Бразилиялик 105 ёшли Маноэл Ангелим Дино ва 101 ёшли Мария де Соуза Дино энг узоқ давом этган никоҳ рекордини ўрнатишди. Улар 84 йилу 77 кундан бери бирга яшаб келмоқда. Бу ҳақда Гиннес рекордлар китоби сайтида хабар берилди.

Маноэл ва Мария 1936 йилда танишишган. Маноэл Мария яшайдиган шаҳарга анъанавий ширинлик – рападура олиб кетиш учун келган. Улар илк бор ўша пайтда учрашишган.

1940 йилда улар яна тасодифан учрашиб қолишган. Шунда Маноэл Марияни учрашувга таклиф қилган ва ўша йилнинг ўзида улар турмуш қуришган. Эр-хотин Маноэл ўз қўли билан қурган уйда яшаб, тамаки етиштириш билан шуғулланган.

Улар биргаликда 13 нафар фарзандли, 55 нафар набира, 54 нафар эвара ва 12 нафар чеварали бўлишди.

Узоқ ва мустаҳкам никоҳнинг сирини сўраганларида, Мария шундай жавоб беради: «муҳаббат».


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг