ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов автофалокатга учради

Ярим оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Octagon лигаси матбуот хизмати хабар берди.
Мирзаматовнинг ҳозирги ҳолати бўйича тўлиқ маълумот йўқ. Тарқатилган видеода унинг қўли жиддий жароҳат олгани ва операция қилингани кўринади.
Хабарда айтилишича, Шоҳасан 23 февраль куни Олма-Отада бўлиб ўтадиган Octagon 70 турнирида иштирок эта олмайди. У ўша куни Лига чемпиони, қозоғистонлик Георгий Кичигин билан жанг қилиши керак эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter