БМТ Малида 100 дан ортиқ инсон ўлимига сабаб бўлган босқинни кескин қоралади
БМТ Бош котиби Антониу Гуттереш МАЛИ марказида 100 дан зиёд бегуноҳ фуқаролар ўлимига сабаб бўлган босқинни қоралади.
Бош котиб расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг таъкидлашича, Гуттериш ушбу босқинга нисбатан норозилик билдириб, малилик фуқаролар, хусусан, аёллар ва болаларнинг ўлимига олиб келган хунрезликни ўта мудҳиш жиноят деб атаган.
Танзаниянинг «ZanzibarLeo» нашри хабарига кўра, Бош котиб Мали ҳукуматидан мазкур босқиндан жароҳатланганларга зудлик билан ёрдам кўрсатишни ҳамда ушбу жиноят ортида турганларга нисбатан чора қўллашни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, қуролли босқин шу ҳафтада Мали марказида, Мопти вилоятининг Собаноу-Коу қишлоғида рўй берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter