БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси фотосуратлар танловини эълон қилди
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси томонидан #Faces of Diversity фотосуратлар танлови эълон қилинди.
Танловда барча хоҳловчилар: ҳаваскорлардан тортиб профессионал фотосуратчиларгача тенг ҳуқуқда иштирок этишлари мумкин.
Танлов иштирокчилари фотосуратни «Facebook», «Twitter» ёки «Instagram» ижтимоий тармоқларидаги ўз саҳифаларига юклашлари, унга тегишли таъриф ва #FacesofDiversity танлови хештегини илова қилишлари ҳамда танлов саҳифасини белгилашлари талаб қилинади. Белгиланган вақт давомида «Инстаграм»да энг кўп лайк тўплаган иштирокчи (фотосуратлар ташкилотчилар томонидан юқорида кўрсатилган хештег асосида топилади ва https://www.instagram.com/faces_of_diversity/ саҳифасига юкланади) ғолиб деб топилади.
Танлов шартларига кўра, иштирокчи Ўзбекистондаги аёллар фаолият юритадиган касбларнинг ранг-баранглигини акс эттирадиган битта фотосурат ёки фотосуратлар туркумини (фотолойиҳа) юклаши мумкин.
Танловга тақдим этилувчи фотосуратлар муаллифлик ишлари бўлиши ва айнан ушбу танлов учун олинган бўлиши зарур.
Танлов натижаларига кўра, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан 3 нафар ғолиб аниқланади, эълон қилинади ва мукофотланади. Иштирокчилар томонидан юборилган фотосуратлар галерея тузиш мақсадида чекланмаган миқдорда танлаб олинади, уларнинг эгалари ҳам эълон қилинадилар ва мукофотланадилар. Энг кўп лайк тўплаган 3 нафар ғолиб БМТ галереяси иштирокчилари ва фототанлов ғолибларининг сертификатлари ҳамда эсдалик совғаларини (1-ўрин – планшет; 2-ўрин – телефон; 3-ўрин – қаттиқ диск. Ташкилотчилар томонидан фотосуратлари танланган иштирокчилар БМТ фотогалереяси иштирокчилари сертификатлари, блокнотлар, ручкалар, флешкалар ёки бошқа эсдалик совғаларига эга бўладилар) қўлга киритади.
Танлов 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар давом этади. Натижалар 21 ноябрдан 25 ноябргача эълон қилинади. Танлов иштирокчилари фотосуратни ташкилотчилар ва ҳамкорлар томонидан тарқатилиши, кўпайтирилиши, нусха олиниши, чоп этилишига розилик берадилар. Ташкилотчилар ва ҳамкорлар ўз чиқишларида фотосурат муаллифини кўрсатиб ўтиш мажбуриятини оладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter