Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

БМТ Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

Фото: Polskie Radio

Сурияга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилиш керак, чунки уларнинг оқибати вайронкор, мамлакатдаги сиёсий вазият эса ўзгарган. БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Гейр Педерсен Анталядаги дипломатик форумда шундай баёнот берди.

«Суриядаги сиёсий вазият ўзгарди, янги ҳукумат олдингисидан яхшироқ», — деди у.

Reuters агентлиги 25 март куни берган хабарга кўра, АҚШ санкцияларни юмшатиш эвазига Сурияга қатор шартларни қўйган.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РФ Сурияга қарши санкциялар ҳеч қандай шартларсиз бекор қилиниши тарафдори эканини айтди. Унинг фикрича, санкциялардан Башар Асад ва унинг ҳукумати эмас, сурияликларга жабр кўрди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг