Битта синфнинг учта ўқувчисида вирус аниқланса, ўша синф карантинга олинади
Бугун Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда янги ўқув йили бошланиши бўйича саволларга жавоб берилди.
Агар битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади. Мазкур синф онлайн ўқишга ўтказилади.
АОКА залида ўтказилаётган матбуот анжуманида таъкидланишича, дарс вақтини 45 минутдан 30 дақиқага қисқартириш таклифи берилган.
Бу амалиёт айрим фанларга нисбатан жорий этилиши мумкин.
Ҳар бир синфхонани шамоллатиш имконияти яратилади.
Бино олди ва синфхоналарда антисептик дезинфекция воситалари ўрнатилади.
Ўқитувчилар, мактаб ходимлари махсус тайёргарликдан ўтказилади.
Ўқувчилар мактабда тиббий ниқобда бўлиши шарт.
Бир синф ўқувчилари бошқаси билан мулоқот қилмаслиги, аралашиб кетмаслигига эътибор қаратилади. Мактабда оммавий тадбирлар ўтказилмайди. Ошхоналар ишламайди.
Бино ҳудудига бегоналар кириши тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter