Бировнинг пулига «хўжайинлик» қилган банкирга «иш» очилди
«Ипотека банк»нинг Сурхондарё вилояти филиали собиқ бўлим бошлиғи К.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бошқа субъектга ажратилган 44,5 млн. сўм кредит маблағларини (уларнинг хабардорлигисиз) «Ф-К» фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, талон-торож қилганлиги аниқланган. Бундан ташқари у иккита фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамига бошқа фермер хўжаликларидан ўтказилган 150 млн. сўм маблағларини ноқонуний айланмасини амалга оширгани ҳам фош бўлди.
Ўзлаштириш ва мансаб сохтакорлиги аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter