Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси таништирилди

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси таништирилди

Андижон вилоятида мактабларининг информатика ўқитувчилари ва ўқувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Кеча, 21 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Digital city технопаркида бир гуруҳ Андижон вилояти халқ таълимининг информатика ўқитувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг мақсади ва аҳамияти, ахборот технологияси соҳасининг бугунги кундаги ўрни ва долзарблиги, ёшларни IT соҳасига қизиқтириш ва йўналтириш масалаларида семинар машғулоти ташкил этилди. Машғулот давомида ўқитувчи педагогларнинг соҳага оид бўлган саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб берилди.

Ҳозирги кунда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида Андижон вилоятидан 95006 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтиб, республикада етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар Digital city технопарки фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларга технопаркда ёшларга яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳалар, IT-академиясида ташкил этилган ўқув курслари тўғрисида сўзлаб берилди. Бундан ташқари, 14 та шаҳар ва туманларда ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказларида барча мактаб ўқувчилари учун бепул ва имтиёзли ўқитиш бўйича маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, бутун республика бўйлаб мактабларининг информатика ўқитувчилари ва ўқувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг