Бир дақиқада 100 мингтагача сўз ўқиш усули — Хитой (видео)
Яқинда интернетда тарқаган бир видео орқали Хитойдаги ўқув марказларидан бири кўпчиликнинг эътиборига тушди. Эмишки, ушбу марказда бир неча дақиқада 100 мингтагача сўзни ёдлаш мумкин.
Анча баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган «квантли тезкор ўқиш» техникаси Цзянсу провинциясидаги Яньчэн шаҳри ўқув марказида йўлга қўйилган. Аммо кўпчиликда шубҳа уйғонди. Видеолавҳадан ҳам кўриниб турибди, ўқувчилар китоб ўқиётгандан кўра, кўпроқ уни шошилинч варақлаётганга ўхшайди.
Таълим марказининг ўзи бу техниканинг квантли мутолаага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган. «Weibo» ижтимоий тармоғида тарқатилган рекламалага кўра, бу ўқув курслари 10 дан 16 ёшгача болаларга мўлжалланган. Ташкилотчилар ўқувчилар бир неча дақиқа ичида 100 мингта сўз ўқиши, ҳатто ўқиганларини ёдлаб қолишлари мумкинлигини айтишган.
Тахминларга кўра, ушбу техникани аслида япон педагоги Юмико Тобитани ишлаб чиққан ва махсус китоб ҳам ёзган. Унинг методига кўра, юзлаб саҳифаларни варақлаганда ўқувчининг хотирасида улар нимани ўқиётганини тушунишда кўмаклашувчи образлар шакллана бошларкан. Энг қизиғи, матн қайси тилда бўлишининг аҳамияти йўқ...
«Бу усулда ўқиганда, ҳатто матн француз, немис, инглиз тилида бўлса ҳам, ўз-ўзидан таржима бўлиб, визуал образларга қўшилиб сизга тушунарли ҳолатга келади», — деб ёзганди Юмико Тобитани ўз китобида.
Аммо эксперт ва олимлар бу техника ёлғонлигини, ҳеч қандай илмий асосга эга эмаслигини таъкидлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter